Фан-техника | 17:02 / 25.01.2021
7288
1 дақиқада ўқилади

WhatsApp 30 миллиондан ортиқ фойдаланувчисини йўқотди

 WhatsApp раҳбариятининг янги сиёсати туфайли фойдаланувчилар Signal ва Telegram мессенжерларига ўта бошлади.

Фото: Globallookpress

WhatsApp мессенжери январ бошидан буён 30 миллиондан ортиқ фойдаланувчисини йўқотди. The Guardian нашрининг ёзишича, бу фойдаланувчиларнинг иловадан фойдаланиш шартларини янгилаганлигини салбий баҳолашгани билан боғлиқ.

WhatsApp раҳбариятининг янги сиёсати туфайли фойдаланувчилар Signal ва Telegram мессенжерларига ўта бошлади. Британия парламенти қўмитасининг баҳолашича, январнинг дастлабки уч ҳафтаси давомида Signal фойдаланувчилари сони 7,5 миллионга кўпайган, Telegram мессенжерига эса 25 миллион нафарга яқин фойдаланувчи қўшилган.

App Annie таҳлилий фирмасининг маълумотига кўра, WhatsApp январ ўрталарида Британияда энг кўп юклаб олинган иловалар рейтингида саккизинчи ўриндан қуйига тушган. 6 январда рейтингнинг дастлабки мингталигига ҳам кирмаган Signal эса 9 январ куни мамлакатда энг кўп кўчириб олинган иловага айланган.

Аввалроқ WhatsApp фойдаланувчиларга оид шахсий маълумотлар Facebook корпорациясининг бошқа барча дастурларига ҳам берилишини маълум қилганди. Компания буни ўзининг Facebook'га тегишли экани билан изоҳлаган.

Мавзуга оид