Давактив агентлиги Coca-Cola'даги давлат улуши сотилишига муносабат билдирди. Аксилкоррупция агентлиги буни қўллаб-қувватлади
Давлат активларини бошқариш агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг «Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd»даги давлат улушини сотиш бўйича тендерни тўхтатиш тўғрисидаги тақдимномасига муносабат билдирди.
25 январ куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги «Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» компаниясини хусусийлаштириш бўйича ўтказилаётган тендерни тўхтатиш юзасидан тақдимнома киритган эди.
Бунга сабаб қилиб тендер савдоси жараёнида коррупция хатари мавжудлиги ва иштирокчилар сонининг чеклангани ҳақиқий рақобат бўлмаслигига олиб келиши мумкинлиги келтирилган.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг мазкур тақдимномага муносабатида давлат улушини сотиш жараёни қандай ташкил этилгани тўғрисида тегишли ташкилотларга бирор бир мурожаат келиб тушмагани, яқин кунларда тендер жараёни иштирокчилари бу бўйича жамоатчиликка тушунтириш беришлари билдирилган.
«Таъкидлаш жоизки, агентликнинг компаниядаги давлат улушини сотиш жараёни қандай ташкил этилганлиги ҳақида Давактив агентлигига ва/ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳга бирор бир мурожаати келиб тушмаган.
Тақдимнома компанияни сотиш тўғрисидаги Давактив агентлигининг 2020 йил 16 декабрдаги эълонида жойлаштирилган маълумотлар асосида шакллантирилган.
Давактив агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда жамоатчилик билан компаниядаги давлат улушини шаффоф ва ошкора тарзда, халқаро амалиёт қоидаларига мувофиқ ҳолда сотиш жараёни юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиради.
Шу билан бирга, яқин кунларда мазкур жараённинг бевосита иштирокчилари бўлган «The Coca-cola Export Corporation» (АҚШ, Атланта), «Rothschild&Co» инвестиция банки ва «Dentons» юридик фирмасининг тақдимнома бўйича фикрлари жамланиб, жамоатчиликка тушунтириш берилади.
Ушбу орқали яна бир бор жамоатчиликни ишонтириб айтамизки, «Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖдаги давлат улушини сотиш ҳалол, очиқ ва шаффоф усулларда ҳамда дунёдаги ўзининг ўрнига эга ва номига путур етмаган халқаро компаниялар иштирокида амалга оширилмоқда», – дейилади муносабатда.
Шундан сўнг, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги «хусусийлаштириш жараёни бўйича барча асослар тушунтириб берилганлигига миннатдорчилик билдирди».
«Агентлик хусусийлаштириш жараёнларини халқаро компаниялар иштирокида амалга оширилаётган бундай янги амалиётни тўла қўллаб-қувватлайди ва хусусийлаштириш жараёнининг давом эттирилишига эътирози йўқлигини маълум қилади», – дейилади Аксилкоррупция агентлиги хабарида.
Айни пайтда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан компаниядаги давлат улуши хусусийлаштирилиши масаласида батафсил ахборот берилиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 16 декабр куни «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ устав капиталидаги 57,118 фоиз давлат улушини сотиш тўғрисида эълон берилган эди.
Шунингдек, сотув жараёнини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишларига хорижий компаниялар жалб этилаётгани ҳам маълум қилинган.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров 2020 йил декабр ойи охирига қадар компаниядаги давлат улушини сотиб олиш учун 3 та таклиф келиб тушганини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда яшаш учун рухсатнома олганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари 1 йил амал қилади
Жаҳон | 18:37
-
Британияда кайфиятни яхшилашга ёрдам берадиган мия имплантати яратилди
Фан-техника | 18:29
-
Бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 18:24
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жаримага тортилди
Ўзбекистон | 18:17
Мавзуга оид
17:00 / 29.12.2024
Coca-Cola байрам шукуҳини яратмоқда: машҳур карвон Ўзбекистоннинг 10 та шаҳрига ташриф буюрди
16:00 / 08.10.2024
Ўзбекистонда футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати якунланди
17:00 / 12.08.2024
Ўзбекистонда FIFA Футзал Жаҳон чемпионати ўтказилади
17:45 / 13.06.2024