Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда тунги клубларни коронавирусга қарши эмлаш марказларига айлантириш таклиф қилинди
2020 йил мартидан буён ёпиқ турган тунги клублар пандемиядан энг кўп жабрланган соҳалардан ҳисобланади.
Францияда қарийб бир йилдан буён ишламаётган тунги клублардан коронавирусга қарши эмлаш марказлари сифатида фойдаланилиши мумкин.
Мамлакат бўйича 1,6 мингта муассасани ана шу мақсадга мослаштириш таклиф қилинмоқда: дискотекалар ва дам олиш жойлари миллий касаба уюшмаси президенти Патрик Малваэс "клубларни аҳолини эмлаш марказларига айлантириш" таклифи билан чиқди.
Унинг сўзларига кўра, 2020 йил мартидан буён ёпиқ турган тунги клублар пандемиядан энг кўп жабрланган соҳалардан ҳисобланади.
У бундай марказларнинг ташкил этилиши эмлаш суръатини жадаллаштириш ва муассасаларнинг тезроқ очилишига ёрдам беришини таъкидлаган.
Worldometers сайти маълумотларига кўра, Францияда коронавирус юқтирганлар сони 3 миллиондан ошган, 73 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Мамлакатда 1 миллионга яқин киши коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган. Ҳукумат июн охиригача 15 миллион кишини эмлашни режалаштирган.