Ҳиндистон пойтахтида фермерларнинг полиция билан тўқнашуви юз берди
ОАВнинг маълумот беришича, фермерлар XVII асрда қурилган Қизил қалъага кириб боришган ва у ерда ўз байроқларини ўрнатишган.
Ҳиндистон пойтахти Ню-Деҳли шаҳрида қишлоқ хўжалигига оид янги қонунларга қарши чиқаётган фермерлар ва полиция ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, бир неча минг нафар фермер трактор, мотоцикл ва отларда "трактор намойиши" деб номланган норозилик намойишига чиққан.
Бир оздан сўнг улар ва полиция ўртасида тўқнашув бошланиб кетган. Полиция ходимлари кўздан ёш оқизувчи газ ва резина таёқлардан фойдаланган.
#WATCH: Security personnel resort to lathicharge to push back the protesting farmers, in Nangloi area of Delhi. Tear gas shells also used.#FarmLaws pic.twitter.com/3gNjRvMq61
— ANI (@ANI) January 26, 2021
#WATCH Violence continues at ITO in central Delhi, tractors being driven by protestors deliberately try to run over police personnel pic.twitter.com/xKIrqANFP4
— ANI (@ANI) January 26, 2021
#WATCH Protesters break barricade, attack police personnel and vandalise police vehicle at ITO in central Delhi pic.twitter.com/1ARRUX6I8E
— ANI (@ANI) January 26, 2021
ОАВнинг маълумот беришича, фермерлар XVII асрда қурилган Қизил қалъага кириб боришган ва у ерда ўз байроқларини ўрнатишган.
Фермерлар ҳукумат ўтган йили кузда қабул қилган учта қонунга қарши чиқишмоқда. Намойишчиларнинг фикрича, бу қонунлар ҳинд конгломератларига қишлоқ хўжалик соҳасини эгаллаб олиш ва кафолатланган нархлар бўйича давлат харидлари тизимини ўзгартириш имконини беради.
Мавзуга оид
14:30 / 26.10.2024
Ўзбекистон ва Ҳимачал-Прадеш штати шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилади
14:19 / 26.10.2024
Ҳиндистон пойтахти ҳавоси ўта ифлос даражада: бунга сабаб нима?
09:20 / 23.10.2024
Моди Ҳиндистоннинг Украина бўйича музокараларда воситачилигини таклиф қилди
23:31 / 22.10.2024