Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев ҳибсга олинди
Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев ноқонуний бойишда гумон қилиниб ҳибсга олинди. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 26 январда Абилгазиев сўроққа чақиртирилиб, унга ноқонуний бойишда гумон қилиниши ҳақида билдириш хати топширилган. Бундан ташқари, Абилгазиев Кумтор олтин кони билан боғлиқ иш бўйича гумонланувчи сифатида айбланмоқда.
Абилгазиев Қирғизистон ҳукуматига 2018 йилдан 2020 йил июнигача раҳбарлик қилган. 2020 йил 15 июнда у ўз ихтиёрига кўра истеъфога чиққан.
2020 йил октябрдаги норозиликлардан кейин Қирғизистоннинг аввалги раҳбарияти истеъфога чиққач, Абилгазиевга республикадан ташқарига чиқиш тақиқланган. Таъкидланишича, ушбу тақиқлов бирор иш бўйича судгача тафтиш бошланиши ҳолатида стандарт амалиёт ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026