Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳукуматининг хизмат автомобиллари электромобилларга алмаштирилади
Ҳозирда ҳукумат хизмат машиналарининг аксарияти оддий ёнилғида юради. Паркни электромобиллар билан таъминлаш 20 миллиард доллардан ортиқроққа тушиши мумкин.
АҚШ президенти Жо Байден ҳукумат автопаркидаги 650 мингга яқин машинани мамлакатда ишлаб чиқарилган электромобилларга алмаштиришга қарор қилди. Бу ҳавога углерод ажралиб чиқишини камайтириш ва маҳаллий компанияларни қўллаб-қувватлаш учун керак, деб ёзади Reuters.
Ҳозирда ҳукумат хизмат машиналарининг аксарияти оддий ёнилғида юради. Паркни электромобиллар билан таъминлаш 20 миллиард доллардан ортиқроққа тушиши мумкин. Байден шунингдек, электромобиллар учун 550 мингта қувватлаш станция қурилиши ҳамда экологик транспортга ўтган ҳайдовчилар учун имтиёз ва чегирмалар тизими жорий этилишини ваъда қилди.
Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилда электромобиллар сотуви 43 фоизга ошган. Таҳлилчилар 2023-2025 йиллар орасида экологик автомобиллар бензинли ва дизелли машиналардан арзонроқ бўлишини тахмин қилишмоқда.
2022 йилга келиб аккумуляторли батареяларда юрадиган электромобилларни ишлаб чиқариш учун қўшимча харажатлар бир автомобил учун 1900 долларгача камаяди, деб ишонмоқда UBS банки экспертлари.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026