Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дилшод Раҳимов: Амалдорлар бойлигини декларациялаш коррупцияни сезиларли камайтиришига ишонаман
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов мол-мулки ва даромадлари бўйича декларация топшириб боришга тайёрлигини билдирди.
«Охирги йилларда бу йўналишда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ижобий натижаларга эришилмоқда. Шу билан бирга қилиниши лозим бўлган ишлар ҳам талайгина. Айнан давлат идоралари мансабдор шахсларининг мол-мулки, даромади бўйича декларация топшириш механизмининг жорий этилиши – коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги ижобий катта қадам бўлади, деб ҳисоблайман.
Ҳар бир мансабдор шахснинг даромади ва мол-мулки тўғрисидаги маълумотлар шаффоф бўлиши ва халқимиз бундан хабардор бўлиши лозим. Бевосита мансабдор шахс ҳам коррупцияга қарши курашувчи органнинг раҳбари сифатида даромадларни декларациялаш механизми жорий этилишини тўла қўллаб-қувватлайман.
Ишонаманки, мазкур қонуннинг амалиётга татбиқ этилиши жамиятда коррупция даражаси сезиларли камайишига, халқимизнинг давлат органларига бўлган ишончи ошишига, давлат хизматларини сифатли кўрсатишга олиб келади ҳамда давлат органларига ноқонуний даромад топиш учун ишламоқчи бўлган шахсларнинг кириб келишига чек қўяди», – дея Дилшод Раҳимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳасида, президентдан бошлаб барча бўғинлардаги давлат амалдорлари мол-мулки ва даромадларини декларация қилиши белгиланган.
Янги тартиб қачон қабул қилиниши аниқ эмас. Шуниси маълумки, декларациялаш талаби бу йил кучга кириши кутилмаяпти: 2021 йилги давлат дастури лойиҳасида бу ҳақда банд йўқ.
Мавзуга оид
08:21
Франциянинг 71 ёшли собиқ президенти қамоқдан озод этилди
08:58 / 03.05.2026
Тошкентда профилактика инспектори жиноят иши қўзғатиш эвазига 10 минг доллар олаётганида ушланди
10:39 / 02.05.2026
Жиноятни босди-босди қилиб беришини айтиб пул олган ИИБ ходими ушланди
13:45 / 26.04.2026