Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йил ичимлик суви ва канализация тармоқлари тортиш учун 1,1 трлн. сўм ажратилади
«Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Тоҳир Ҳайдаровнинг маълум қилишича, 2021 йил 1,8 минг км ичимлик суви ва канализация тармоқлари тортиш, 118 та сув объектлари қуриш учун 1,1 трлн. сўм маблағ ажратилади.
2021 йил барча дастурларнинг молиявий манбалари ҳисобидан 1,1 трлн. сўм маблағлар ўзлаштирилиши натижасида 1,8 минг км ичимлик сув ва канализация тармоқлари тортилиб, 118 та объектлар қурилади.
Халқаро молия институтларининг 250 млн. АҚШ доллар миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан ичимлик сув таъминоти бўйича 283 км магистрал ҳамда 539 км тармоқлар, 26 та сув иншоотлари, 4 та сув резервуарлари ва 3 та сув минораси қурилиб, реконструкция қилинади.
Оқова сув тизимлари бўйича 13 та оқова сув тозалаш иншооти, 186 км коллекторлар ҳамда 79 км оқова сув тармоқлари, 15 та оқова сув насос станциялари қурилади ва реконструкция қилинади. Республика бюджетидан 70 млрд. сўм ҳисобидан 88 дона ва МЧЖларнинг 48 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан 60 дона махсус техникалар харид қилинади.
Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматларининг янги нархлари ўртача 1,9 фоизга ошиб, янги талаблар асосида ичимлик сув таъминоти хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди. Мазкур тарифлар (391 млрд сўм) ҳисобидан қуйидаги ишлар амалга оширилади:
- Ичимлик сувини ҳар бир хонадонгача кириб боришини таъминлаш учун 135 минг кўча колонкасидан фойдаланувчи аҳоли хонадонларига тармоқ тортилади;
- 400 км янги тармоқлар тортилиб, 1,1 минг км жорий ва мукаммал таъмирланади;
- 5 мингта иншоот ва тармоқларга замонавий сув ҳисоблагичлари ўрнатилади;
- 135 минг нафар кўча колонкасидан фойдаланувчи аҳоли хонадонларига тармоқ тортилади;
- 938 дона энерготежамкор насослар харид қилиниб, 973 дона насослар таъмирланади;
- 165 дона махсус техникалар харид қилинади;
- 188 дона қуёш панеллари ўрнатилади.
Мазкур ишлар натижасида сув йўқотишлар 10 фоизгача камайиши айтилди.
«Исроилнинг «Мaya» компанияси ва «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ ўртасида шартнома имзоланиб, компаниянинг махсус дастури сунъий йўлдош орқали Тошкент шаҳри ичимлик сув қувурларида ер остида кўзга кўринмайдиган носозликлар борлиги аниқланиб, ўз вақтида бартараф этиш йўлга қўйилди. Бу эса ўз навбатида ичимлик сув йўқотишларини олдини олишда катта ёрдам бермоқда», деди «Ўзсувтаъминот» мутасаддиси.
Бундан ташқари шаҳар кўчалари архитектуравий қиёфасига шикаст етказмасдан ичимлик сув қувурларини мукаммал таъмирлаш ёки реабилитация қилиш бўйича траншеясиз усулда қурилиш ишларини амалга ошириш учун техника харид қилиш бўйича ҳам шартнома тузилгани айтилди.
Мавзуга оид
15:42 / 06.07.2026
Тошкентда қурилишдаги авариядан кейин канализация суви Салор каналига оқизилди
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
08:45 / 30.06.2026
Харита: қайси мамлакатларда хавфсиз ичимлик суви ҳали ҳам муаммо?
16:40 / 16.05.2026