Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Johnson & Johnson компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси самарадорлиги 72 фоизгача эканлиги маълум қилинди
Синовларда АҚШ ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан 43783 киши қатнашган. Қайд этилишича, касалликнинг оғир кечиши профилактикасида вакцина барча ҳудудларда эмлашдан 28 кун ўтгач 85 фоиз самарадорлик кўрсатган.
Johnson & Johnson компаниясининг коронавирусга қарши ишлаб чиққан вакцинаси самарадорлиги учинчи босқич натижаларига кўра 66 фоиздан 72 фоизгачани ташкил этди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.
Маълумот берилишича, синовларда АҚШ ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан 43783 киши қатнашган. Лотин Америкаси мамлакатларида коронавируснинг оғир ва ўртача шакли профилактикасида эмлашдан 28 кун ўтгач вакцина самарадорлиги 66 фоиз, Жанубий Африкада 57 ва АҚШда 72 фоизни ташкил этган.
Синовда қатнашганларда вирусдан ҳимоя эмлашдан 14 кун ўтгач пайдо бўлган.
Қайд этилишича, касалликнинг оғир кечиши профилактикасида вакцина барча ҳудудларда эмлашдан 28 кун ўтгач 85 фоиз самарадорлик кўрсатган.
Оғир касалликка қарши самарадорлик вақт ўтиши билан ошиб борди ва 49-кундан сўнг эмланганларнинг ҳеч бирида касаллик юқтириш қайд этилмади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026