Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия ЕИда биринчи бўлиб Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди
Венгрия шунингдек, ЕИда биринчи бўлиб "Спутник V" вакцинасини рўйхатдан ўтказганди.
Венгрия озиқ-овқат ва дори маҳсулотларини назорат қилиш бошқармаси Хитойнинг Sinopharm компанияси ишлаб чиққан коронавирусга қарши вакцинани маъқуллади. Шу тарзда Венгрия Хитой вакцинасини маъқуллаган ЕИдаги биринчи мамлакат бўлди.
"Бугун фармакология ва овқатланиш миллий институти Sinopharm вакцинасини маъқуллади", - деб маълум қилди мамлакат бош санитар врачи Сесилия Мюллер.
Аввалроқ Венгрия бош вазири Виктор Орбан мамлакат яқин кунларда Sinopharm билан вакцина сотиб олиш бўйича шартнома имзолашини айтганди.
Венгрия шунингдек, ЕИда биринчи бўлиб "Спутник V" вакцинасини рўйхатдан ўтказганди.
Мамлакатда пандемия бошланганидан буён 363 мингдан ортиқ киши коронавирус юқтирган, 12 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
22:16 / 07.07.2026
Венгриянинг бош телерадиокомпанияси «йиллар давомидаги ёлғонлар» учун узр сўради
21:27 / 05.07.2026
Венгрия президенти бош вазирнинг талаби билан истеъфога чиқмаслигини айтди
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
08:58 / 04.06.2026