Ўзбекистон | 12:14 / 30.01.2021
19459
1 дақиқада ўқилади

Таътилдан қайтган Эркинжон Турдимов бугун оммага кўриниш берди ва Ислом Каримовни хотирлаш тадбирларида қатнашди

Соғлигини тиклаш учун даволаниш таътилига чиққан Эркинжон Турдимов бугун оммага кўриниш берди. У бугун Самарқандда ўтказилаётган Ислом Каримовни хотирлаш тадбирларида қатнашди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, тадбирлар Ҳазрати Xизр мажмуасидан бошланган ва у ерда Эркинжон Турдимов бошчилигида давлат ва жамоатчилик вакиллари иштирокида Қуръон тиловат қилинган.

Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Турдимов 10 январ кунидан саломатлигини тиклаш учун қисқа муддатли даволаниш таътилига чиққанини маълум қилганди. Кеча эса Эркинжон Турдимов таътилдан сўнг, тез фурсатда ўз хизмат вазифаларини бажаришга киришиши маълум қилинган эди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид