Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда ҳарбийлар коронавирусга қарши курашга жалб қилинди
Япония мудофаа кучлари отрядлари коронавирус авж олиши қайд қилинган Миякодзима оролига жўнатилди. Ҳарбийлар тиббий ходимларга коронавирусга қарши курашда кўмак кўрсатади.
NHK телерадиокомпанияси маълумотларига кўра, Миякодзимада 5 кун ичида коронавирусга чалинган 110 киши аниқланган. Ушбу оролда 55 мингга яқин одам яшайди.
30 январда Японияда коронавируснинг “британ” штамми билан биринчи касалланиш ўчоғи аниқланган. Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги маълумотларига кўра, Токио билан қўшни Сайтама префектурасида бир жойда ишловчи 3 киши ушбу штамм билан зарарланган. Уларнинг барчаси вирусни бир кишидан юқтириб олишган. Ҳозирда беморлар шифокорлар кузатувида қолмоқда.
Япония ҳукумати айни вақтда мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида амал қилаётган фавқулодда вазият режимини яна бир ойга узайтириш масаласини ўрганмоқда. Фавқулодда вазият режими 7 февралгача 11 та префектурада, жумладан пойтахт Токиода амал қилади.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026