Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испаниядаги қариялар уйида яшовчиларнинг барчасида вакцина билан эмланганидан сўнг коронавирус аниқланди
Қариялар уйи раҳбариятининг таъкидлашича, эмлаш вақтида барча санитария меъёрларига амал қилинган.
Испаниянинг Латартера шаҳридаги қариялар уйида яшовчиларнинг барчаси COVID-вакцина билан эмланганидан сўнг коронавирусга чалинди. Етти киши вафот этди, деб ёзмоқда La Vanguardia.
Хабар қилинишича, қариялар Pfizer компанияси вакцинаси билан эмланган. Шундан кейин муассасада яшовчи 78 кишининг барчасида коронавирус аниқланган.
Улар вакцинанинг биринчи дозасини 13 январда олишган.
"Олти кундан кейин 10 кишида дастлабки симптомлар пайдо бўла бошлади", - деган муассаса маъмурияти вакили.
Қариялар уйи раҳбариятининг таъкидлашича, эмлаш вақтида барча санитария меъёрларига амал қилинган. Пандемия бошланганидан буён бу ерда бирорта ҳам касалликка чалиниш ҳолати бўлмаганлиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
18:49 / 08.07.2026
Трамп НАТОда: Испания билан савдони узиш ва Гренландияни эгаллаш даъвоси
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026