Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ичидаги қурилиш ишларини танқид остига олди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувининг навбатдаги сони тақдим этилди.
Дастурда 25 январь куни бўлиб ўтган, умумий қиймати 8,6 триллион сўмлик саноат ва логистика соҳасидаги инвестиция лойиҳалари тақдимотидан кадрлар намойиш этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахт учун таклиф этилаётган саноат ва логистика лойиҳаларини маъқуллади. Бироқ, ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоҳида мурожаат қилиб, шаҳар ичидаги қурилиш ишларини танқид остига олди.
«Мен Тошкентда 4-5 йил ишлаганман, оғайни. Бу ерда 120 мм.лик кичик канализация қўйганмиз. Сен у ерда тўққиз қаватли уй қўйиб қўйибсан. Худо хайрингни берсин, чиқариш учун насос станцияни қуришимиз керакми ёки йўқми? Қувурларни мустаҳкамлаш керакми? Мактаб-чи? Боғча-чи?» - деди Шавкат Мирзиёев.
Учрашув якунлари бўйича президентнинг асосий топшириғи - лойиҳаларни сифатли амалга ошириш учун уларни экспертизадан ўтказиш, бу тизимни тармоқлар ва ҳудудлар кесимида ҳам татбиқ этиб, инвестиция лойиҳаларининг тайёрланиши ва бажарилишини баҳолаб бориш, қуйи бўғиндаги мутахассисларга кўмаклашишдан иборат, дейилади кўрсатувда.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026