Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Техникумларда ўқиш ўқув йилининг ярмидан бошланган бўлса-да, шартнома пули тўлиқ ундирилаётганига изоҳ берилди
Олий ва ўрта таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида техникумларда ўқиш январь ойидан, яъни ўқув йилининг ярмидан бошланган бўлса-да, шартнома пуллари биринчи ярим йиллик учун ҳам тўлиқ ундирилгани, олий таълим муассасаларида бўлгани каби чегирма берилмаётганига изоҳ берди.
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
«Ўқиш январдан бошлангани билан кейинги ўқув йили бошлангунга қадар техникумларда 2020–2021 йилги ўқув дастурлари тўлиқ якунига етказилади. Яъни, қўшимча ўзгартиришлар ва ўқитувчиларнинг юкламаларини ошириш ҳисобига ва белгиланган миқдордаги ўқитувчиларнинг юкламалари бажарилиши ҳисобига харажатлар шунга мос равишда кетади.
Техникум ўқувчилари ҳам мана шу ўқув йилини тўлиқ ўзлаштирган ҳисобланиб, ўқув йили қўшимча муддат талаб қилган ҳолда, июль-августда ҳам ўқиш давом этади ва мана шу ўқув йилига кириб кетади. Шу сабабли тўлиқ ўқув йилига тўлов-контрактлари тўлатилган», дея Абдували Холиқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
10:03 / 12.02.2026
Айрим техникумлар ходимларига 100 фоизлик устама белгиланди
11:05 / 11.02.2026
10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириши мумкин бўлади
19:42 / 24.01.2026
Қатор ҳудудларда “Касблар шаҳарчалари” ташкил этилади
15:07 / 21.01.2026