11:35 / 02.02.2021
8206

Янгиҳаёт тумани судига раис тайинланди

2021 йил 1 феврал куни Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судига раис тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Баҳром Абдулбоқиевич Тошпўлатов (судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига) Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди раиси этиб тайинланди.

Б. Тошпўлатов 1975 йилда туғилган. Фаолиятини Олий судда хат ташувчи сифатида бошлаган. Сўнг суд мажлиси котиби, катта маслаҳатчиси, котибият бошлиғи вазифаларини бажарган. 2006 йилдан Жиноят ишлари бўйича Учтепа, Тошкент шаҳар судларида судья, тайинловга қадар Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман суди раиси лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, янги суд таркиби Сергели, Мирзо Улуғбек туман (Тошкент шаҳри) ҳамда Каттақўрғон шаҳар (Самарқанд вилояти) судларининг биттадан судья ва биттадан судья ёрдамчиси штат бирликлари ҳисобига шакллантирилмоқда.

Бундан аввалроқ президент фармони билан Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди

Top