Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зуҳра Мирғозиева Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди
Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди. Унда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддасига мувофиқ янги тайинловлар амалга оширилди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Зуҳра Мирғозиева вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
З.Мирғозиева шу пайтгача Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ Улуғбек Узоқов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди.
У. Узоқов шу пайтгача Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.
Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокими ишдан олингани, унинг ўрнини Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг собиқ ўринбосари эгаллагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026