Жаҳон | 22:26 / 03.02.2021
7894
1 дақиқада ўқилади

Мьянманинг ҳокимиятдан четлатилган раҳбарларига айбловлар билдирилди

Мьянма ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилган президент Вин Мьин ва давлат маслаҳатчиси, ҳукмрон партия етакчиси Аун Сан Су Чжига мамлакатнинг бир нечта қонунини бузиш айбловини қўйди. 

Вин Мьин ва Аун Сан Су Чжи

Ҳукмрон партия “Демократия учун миллий лига” аъзоси Чжи Тонинг маълум қилишича, Вин Мьин табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ҳақидаги қонунни, Аун Сан Су Чжи эса импорт-экспорт ҳақидаги қонунни бузишда айбланмоқда. Уларни 1 февралдан 15 февралгача ҳибсда ушлаб туришга суд ордерлари берилган.

Полиция рапортида маълум қилинишича, Аун Сан Су Чжига қўйилаётган айблов унинг уйида тинтув ўтказилганда мамлакатга ноқонуний тарзда олиб кирилган ва тегишли рухсатсиз қўлланган рациялар аниқлангани билан боғланган. Вин Мьин эса коронавирус эпидемияси вақтида ўз рафиқаси билан мамлакатнинг кўплаб ҳудудларига ташриф буюрган. Бу эса табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ҳақидаги қонуннинг бузилиши ҳисобланади.

Мавзуга оид