Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик талабаларнинг Россия ҳудудига киришини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда
Россия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, пандемия билан боғлиқ вазият сабабли ватанга қайтган талабаларнинг Россия ҳудудига киришини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда, деб хабар берди «Дунё».
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги бош консули Валижон Ниёзхўжаев Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба-ёшлар уюшмалари вакиллари билан учрашди.
Учрашув иштирокчиларига хорижда бўлиб турган пайтдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида маълумот берилди. Бундан ташқари, жорий йил мамлакатда йирик сиёсий воқеа - Ўзбекистон президенти сайлови ўтказилиши кутилаётганига оид ахборот ёшларга етказилди.
“Россия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, пандемия билан боғлиқ вазият сабабли ватанга қайтган талабаларнинг Россия ҳудудига киришини ташкил этиш масаласи Ўзбекистон Жаҳон ёшлар ассоциацияси вакиллари томонидан Россия Халқлар дўстлиги университетининг МДҲ ва Болтиқбўйи бўлими билан ҳамкорликда кўриб чиқилаётгани маълум қилинди”, - дейилади хабарда.
Билдирилишича, ёшлар бирлашмалари вакиллари чет элда ўқиш ниятида бўлган ўзбек ёшлари учун услубий қўлланмалар тайёрлаш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, шунингдек, малакали ватандошларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат аҳамиятидаги лойиҳаларга жалб қилишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 05.02.2026
Санкт-Петербургда ноқонуний мигрантларни қидириш учун итлар ва дронлар ишга солинди
22:35 / 05.02.2026
Россия элчихонаси Ўзбекистонни янги миграция сиёсати ҳақида хабардор қилди
21:03 / 05.02.2026
2025 йилда 200 га яқин ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўради
18:27 / 05.02.2026