Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:54 / 04.02.2021
4316
1 дақиқада ўқилади
4 феврал куни Ўзбекистонда ҳаво янада исийди
4 февралда кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво янада исийди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, бугун ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 12-17 даража илиққача исийди.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Кундуз куни ҳарорат 13-15 даража илиққача кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 5-10 даража илиқ бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш