Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда мамлакатдаги барча фуқароларга ниқоб тарқатиш имконияти кўриб чиқилмоқда
Қайд этилишича, ушбу ғоя охирги кунларда соғлиқни сақлаш соҳасидаги етакчи экспертлар билан учрашувларда бир неча марта олиб чиқилган.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти барча америкаликларга тўғридан тўғри ниқоб жўнатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб NBC хабар берди.
Айни пайтда коронавирус муаммосини ечиш бўйича Оқ уй жамоаси мазкур лойиҳанинг логистикасини баҳоламоқда, аммо бу борадаги якуний қарор ҳозирча қабул қилинмади.
Қайд этилишича, ушбу ғоя охирги кунларда соғлиқни сақлаш соҳасидаги етакчи экспертлар билан учрашувларда бир неча марта олиб чиқилган.
Байден америкаликларни коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқобдан фойдаланишга чақирмоқда.
У шунингдек, федерал мулклар ҳудудида ва жамоат транспортида ниқоб тақиш кўзда тутилган фармонларни имзолади.
Охирги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 27,1 миллиондан ошган, 462 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026