Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилга икки ой, Канадага ўн йил керак бўлади: Bloomberg турли мамлакатлардаги эмлаш суръатини баҳолади
Европа эмлаш суръати бўйича АҚШ ва Исроилдан анча ортда.
Bloomberg турли мамлакатлар ўз аҳолисининг 75 фоизини қанча муддатда эмлаб бўлишини тахмин қилди. Агентлик етакчи давлатлардаги эмлаш суръати ва етказиб берилган вакцина ҳажмидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилган.
Олимларнинг фикрича, жамоавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг тўртдан уч қисми эмланиши зарур, деб ёзади агентлик.
Bloomberg ҳисоб-китобига кўра, Исроил кўзланган мақсадга етиши учун атиги икки ой қолди. Бу давлат ҳар 100 кишига 57 дозадан вакцинага эга, аҳолининг 20,9 фоизи тўлиқ эмланган, 36,1 фоизи камида битта доза қабул қилган.
Буюк Британия ва АҚШ ҳам ўз аҳолисининг тўртдан уч қисмини жорий йилда эмлаш учун яхши имкониятга эга – уларга мос равишда етти ва тўққиз ой керак бўлади. АҚШда штатлар орасидаги эмлаш суръати фарқ қилади: Ҳавайида аҳолининг 75 фоизини эмлаш учун саккиз ой, Ню-Йоркда эса 17 ой талаб қилинади.
Европа эмлаш суръати бўйича АҚШ ва Исроилдан анча ортда. Швейцария ва Дания аҳолининг 75 фоизини эмлашни камида икки йилда якунлайди. Италия, Испания ва Германияга тахминан уч йил, Францияга эса қарийб тўрт йил керак бўлади.
Bloomberg санаб ўтган мамлакатлар орасида Канада «аутсайдер» бўлди: мамлакатда ҳар 100 кишига бор-йўғи 2 дозадан вакцина мавжуд, аҳолининг 1,6 фоизи камида бир доза, 0,3 фоизи икки доза билан эмланган. Мамлакат бундай суръат билан аҳолининг тўртдан уч қисмини 9,7 йилдан кейин эмлаб бўлади, деб ёзади Bloomberg.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026