Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада коронавирусни қайта юқтириш билан боғлиқ юзлаб ҳолатлар қайд этилгани маълум қилинди
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Максим Степановнинг сўзларига кўра, қайта юқтириш ҳолатлари касалликка биринчи марта чалингандан сўнг орадан уч-олти ой ўтгач қайд этилмоқда.
Украина соғлиқни сақлаш вазири Максим Степанов мамлакатда коронавирусни қайта юқтириш билан боғлиқ 600га яқин ҳолат қайд этилганини маълум қилди.
Степановнинг сўзларига кўра, қайта юқтириш ҳолатлари касалликка биринчи марта чалингандан сўнг орадан уч-олти ой ўтгач қайд этилмоқда.
Бу ҳолат вакцинадан самарали фойдаланиш учун эмлаш ўтказишда ҳисобга олинади, деди у.
5 феврал ҳолатига кўра, Украинада коронавирус юқтирганлар сони 1 млн 237 мингдан ошган, 22707 киши вафот этган.
Сутка давомида 4923 кишида касаллик аниқланган.
Ўтган йил декабрида Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова дунё бўйича коронавирусни қайта юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар бир неча ўнтани ташкил этганини айтганди.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026