Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Ўзбекистонда жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради
Бугун кундуз куни Ўзбекистоннинг аксарият қисмида жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиқни ташкил этади. Фақат шимолий ҳудудларга нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келишни бошлайди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, ҳарорат 8-13 даража илиққача пасаяди. Республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 22-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кун давомида 20-22 даража иссиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9-14 даража илиқ бўлади.