Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Европани коронавирусга қарши эмлашни жадаллаштиришга чақирди
ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ҳанс Клюгенинг сўзларига кўра, вирус катта тезликда тарқалмоқда.
Европа аҳолини коронавирусга қарши эмлаш кампаниясини жадаллаштириши зарур. Шу билан бирга, фармацевтика компаниялари ишлаб чиқариш қувватларини кескин ошириши лозим. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ана шундай чақириқ билан чиқди.
"Биринчидан, вирус катта тезликда тарқалмоқда, шу боис кўплаб одамлар касалликка чалинмоқда, бу эса шундоқ ҳам зўриқиб ишлаётган соғлиқни сақлаш тизимларига янада оғир бўлишини англатади. Иккинчидан, вакцинанинг самарадорлиги. Жанубий Африка варианти қатор муаммолар келтириб чиқариши тўғрисида дастлабки маълумотлар мавжуд, аммо бунга ҳозирча ишончимиз комил эмас. Айнан шу сабабли жуда ҳушёр бўлишимиз керак", - деди ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ҳанс Клюге.
Ҳозирда ЕИнинг барча мамлакатларида вакцинация фаол амалга оширилмоқда. Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди, аммо фақат 18 ёшдан 55 ёшгача бўлганлар учун.
Италия ҳукумати март охирига қадар етти миллион киши эмланишини ваъда қилмоқда. Кескин чекловлардан сўнг мамлакатнинг 20та регионидан 15тасида бар ва ресторанлар очилди. Музейлар фаолиятига рухсат берилди.
Мавзуга оид
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
14:07 / 11.06.2026
Европада АҚШга ишонч тарихий минимумга тушди
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:17 / 10.06.2026