Хитойда хусусий компания ўзи ишлаб чиқарган “ақлли” суборбитал ракета парвозини амалга оширди
Ракетанинг парвоз вақти 580 сонияни ташкил этди, максимал парвоз баландлиги эса қарийб 300 километрга етди.
OneSpace Technology Group Co компанияси Хитой шимоли-ғарбидаги старт майдончасидан ўзининг "ақлли" суборбитал ракетаси парвозини муваффақиятли амалга оширди. Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар берди.
"Умумий узунлиги 9,4 метр бўлган Chongqing Liangjiang Star OS-X6B ракетаси парвози жума куни соат 17:05да амалга оширилди. Унинг парвоз вақти 580 сонияга яқин бўлди, максимал парвоз баландлиги эса қарийб 300 километрга етди", – дейилади хабарда.
Хабар қилинишича, шунингдек, қатор илғор технологиялар синовдан ўтказилди ва парвознинг ҳақиқий шароитлари тўғрисида катта ҳажмда маълумотлар олинди.
OneSpace компанияси 2015 йилда Пекинда ташкил этилган. У ташувчи-ракеталар ишлаб чиқиш бўйича лицензия олган Хитойдаги биринчи хусусий компания ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:24 / 26.10.2024
Нега инвесторлар ҳамон Хитой компаниялари акцияларига эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда?
21:41 / 26.10.2024
BRICS долларни «ғарқ қилишга» қодир эмас – Bloomberg
21:36 / 26.10.2024
NYT: хитойлик ҳакерлар Трамп ва Вэнснинг телефонларини бузиб киришга уринди
22:58 / 25.10.2024