Эрон олий етакчиси 4 мингга яқин маҳкумни афв этди
Аввалроқ амнистия лойиҳаси ва маҳкумлар рўйхати мамлакат олий суди раиси Иброҳим Раисий томонидан тақдим этилганди.
Эрон олий етакчиси оятулла Али Ҳоманаий ислом инқилобининг 42 йиллиги муносабати билан 3840 нафар маҳкумни афв этди. Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ амнистия лойиҳаси ва маҳкумлар рўйхати мамлакат олий суди раиси Иброҳим Раисий томонидан тақдим этилганди.
Эрон календари бўйича бу йил 10 февралга тўғри келган баҳман ойининг 22-куни мамлакатдаги энг асосий миллий байрамлардан ҳисобланади. Бу кун Эроннинг охирги шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавийга қарши курашда ислом инқилоби ғалаба қозонган кун деб ҳисобланади.
Эрон конституциясига кўра, мамлакат диний раҳнамоси олий суд раисининг тавсияси билан маҳкумларни афв этиши ёки жазо ўташ муддатини қисқартириш ҳуқуқига эга.