Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда коронавируснинг “Жанубий Африка штамми” йирик ўчоғи аниқланди
Тиролда ушбу турдаги вирусни юқтириш билан боғлиқ 293та ҳолат қайд этилган.
Австрия ҳукумати Тирол регионида коронавируснинг “Жанубий Африка штамми” йирик ўчоғи аниқланганини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Австрия канцлери Себастян Курцнинг сўзларига кўра, Тиролда ушбу турдаги вирусни юқтириш билан боғлиқ 293та ҳолат қайд этилган.
Ҳукумат одамлар мазкур ҳудудни фақатгина коронавирусга топширган тести манфий бўлган ҳолатдагина тарк этиши мумкинлигини билдирди.
18 декабрда Жанубий Африкада коронавируснинг янги ва ўта юқумли штамми аниқланганди. Кейинроқ AstraZeneca компаниясининг вакцинаси бу вирусга қарши самарасиз эканлиги маълум қилинди.
Курц бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратди.
“Энг катта муаммо шундаки, биз оладиган вакцинанинг 50 фоизга яқини AstraZeneca компанияси вакцинаси ҳисобланади. Шу сабабли мазкур вирус тарқалишига йўл қўймаслигимиз, энг камида унинг тарқалишини секинлаштиришимиз лозим”, деди у.
Тирол Германия, Италия ва Швейцария билан чегарада жойлашган оммабоп тоғ-чанғи туризми ҳудуди ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026