Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Тожикистон ва Қирғизистонга ўқ-дори ҳамда ҳарбий воситалар тақдим этишни мўлжалламоқда
Тожикистонга турли калибрдаги патронлар, Қирғизистонга эса патронлар, снаряд ва бошқа ҳарбий воситалар етказиб бериш мўлжалланмоқда.
Қозоғистон мудофаа вазирлиги Тожикистон ва Қирғизистон беғараз ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш бўйича иккита лойиҳа ишлаб чиқди. Бу ҳақда zakon.kz хабар бермоқда.
Лойиҳаларда Тожикистон ва Қирғизистонга ҳарбий мулк кўринишида беғараз ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, "тақдим этиладиган мулкдан фойдаланилмаяпти ва ортиқча миқдорда сақланмоқда”.
Шу билан бирга, Қозоғистон ҳарбий юкларни Қирғизистон ва Тожикистонгача етказиб беради.
Таъкидланишича, Қирғизистон ва Тожикистон Қозоғистон тақдим этган ҳарбий ёрдамни учинчи томонга бера олмайди.
Маълумот берилишича, Қозоғистон Тожикистонга турли калибрдаги патронлар, Қирғизистонга эса патронлар, снаряд ва бошқа ҳарбий воситаларни етказиб бериши мўлжалланмоқда.
Мавзуга оид
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 19.03.2026
Россия КХДРдан 14,4 млрд долларлик ҳарбий ёрдам олди
09:14 / 25.02.2026
Канада Украинага ҳарбий ёрдамни ва РФга қарши санкцияларни кенгайтирди
13:27 / 20.02.2026