Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшада оммавий ахборот воситалари реклама солиғига норозилик сифатида ўз ишини тўхтатди
Ушбу акцияни мамлакатдаги 43та ОАВ ва медиа-гуруҳлар қўллаб-қувватлаган.
Польшада кўплаб йирик интернет нашрлар ва телеканаллар ўз фаолиятини бир кунга тўхтатди. Оммавий ахборот воситалари рекламага нисбатан жорий этилган янги солиққа норозилик билдирмоқда.
Норозилик акциясида хусусан, Gazeta.pl, Onet.pl,ТVN-24, RMF FM, Rzeczpospolita, Wirtualna Polska каби нашр ва телеканаллар иштирок этмоқда. Ушбу акцияни мамлакатдаги 43та ОАВ ва медиа-гуруҳлар қўллаб-қувватлаган.
Томошабинлар масалан, ТVN-24 телеканалини ёқиб "бу ерда сизнинг севимли кўрсатувингиз бўлиши керак" деган ёзув ва қоп-қора экранни кўришади. Сайтларда эса кун давомида бирорта ҳам хабар ёки мақолани ўқишнинг имкони бўлмайди.
Польша ҳукумати коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этишга йўналтириш учун янги солиқ жорий этганди. Солиқ тушумларининг бир қисми шунингдек, ёдгорликларни сақлаш фонди ҳамда медиа-маконда маданият ва миллий меросни қўллаб-қувватлаш фондига ўтказилади.
Оммавий ахборот воситаларининг фикрича, рекламага нисбатан жорий этилган янги солиқ кўплаб нашр ва телеканаллар, биринчи навбатда, мухолиф ОАВнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келади.
Лойиҳага кўра, интернетдаги ва оддий реклама учун солиқ жорий этилади.
"Қарийб бир йилдан буён давом этаётган локдаун сабабли реклама берувчилар ва муштарийларимиз жабр чекмоқда. Газеталар тиражи, реклама харажатлари қисқармоқда. Энди эса давлат елкамизга кўп миллионлик юкни қўймоқчи. Янги солиқ польшалик томошабин, тингловчи, ўқувчи ва интернет фойдаланувчиларга зарба бўлади", - деб ёзган норозилик акцияси қатнашчилари очиқ хатларида.
Мавзуга оид
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
18:15 / 25.06.2026
«Kun.uz» мухбири Матбуот ходимлари куни муносабати билан президент томонидан тақдирланди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:30 / 22.05.2026