Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ямандаги ҳусийчилар дронлар ёрдамида Саудия Арабистонидаги аэропортга ҳужум уюштирди
Ҳужум портловчи моддалар жойланган дронлар ёрдамида амалга оширилган.
Ямандаги исёнчи ҳусийчилар дронлар ёрдамида Саудия Арабистонидаги “Абҳа” аэропортига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, ҳужум натижасида учиш-қўниш йўлагидаги самолёт ёниб кетган.
“Ўт ўчирувчилар ёнғинни назорат остига олишди”, - дейилади агентлик хабарида.

Қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар тўғрисида маълумот берилмаган.
Агентликнинг ёзишича, ҳужум учун жавобгарликни ҳусийчилар ўз зиммасига олган. Ҳужум портловчи моддалар жойланган дронлар ёрдамида амалга оширилган.
Аввалроқ Саудия Арабистони телевидениеси мамлакат жанубига йўналтирилган иккита дрон ушлангани ҳақида хабар қилганди. Маълумот берилишича, ушбу ҳафтанинг ўзида юз берган учинчи ана шундай ҳолат ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026