Жаҳон | 17:15 / 11.02.2021
5105
1 дақиқада ўқилади

Эронда ислом инқилоби муҳофизлари корпуси кенг миқёсдаги ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлади

Машғулотларда қуруқликдаги қўшинлар, махсус бўлинмалар, артиллерия бригадалари, зирҳли танк қисмлари ва авиация иштирок этади.

Фото: Anadolu Agency

Эрон жануби-ғарбида ислом инқилоби муҳофизлари корпуси кенг миқёсдаги ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлади.

Бу ҳақда корпус пиёда қўшинлари қўмондони Муҳаммад Пакпур маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, машғулотлар «Буюк пайғамбар 16» деб номланган бўлиб, унда қуруқликдаги қўшинлар бригадалари қатнашмоқда.

 Машғулотлар дронлар ва вертолётлар қўллаб-қувватлови остида ўтказилади, деди Пакур.

Унинг маълумот беришича, ҳарбий машғулотларда шунингдек, махсус бўлинмалар, артиллерия бригадалари, зирҳли танк қисмлари ва авиация ҳам иштирок этади.

«Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси қуруқликдаги қўшинлар қўмондонлиги ҳар қандай таҳдидга қарши туришга тўлиқ шай ҳолатда ва мамлакат хавфсизлиги учун жиддий жавобгардир», - деди Пакпур.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид