Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия икки ҳафтага мамлакатга киришни тақиқлади
Аввалроқ Латвия коронавирус эпидемияси сабабли жорий этилган фавқулодда вазият режимини 6 апрелгача узайтирганди.
Латвия ЕИ, ЕИҲ мамлакатлари, Швейцария ва Буюк Британиядан мамлакат ҳудудига киришни икки ҳафтага тақиқлади. Тақиқ 25 февралгача амал қилади, деб хабар бермоқда Delfi.
Фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонга киритилган ўзгаришларга кўра, Латвия ҳудудига фақат кечиктириб бўлмас ва муҳим сабаблар, масалан, иш, ўқиш, оиласига қайтиш, даволаниш, вояга етмаганларни олиб келиш каби ҳоллардагина киришга рухсат берилади.
Транспорт вазирлигининг рухсати билан хусусий ҳаво транспорти ва бизнес рейслар орқали беш кишидан кўп бўлмаган йўловчиларни ташиш, мунтазам бўлмаган транзит йўловчи қатнови, ишчиларни ишга олиб бориш ҳамда спортчиларни хориждаги мусобақаларда қатнашиши учун махсус транспорт қатновини амалга ошириш мумкин.
Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб ушбу чекловларнинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин.
Аввалроқ Латвия коронавирус эпидемияси сабабли жорий этилган фавқулодда вазият режимини 6 апрелгача узайтирганди.