Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
12 февралдан Ўзбекистонда қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлади
12 февралдан Ўзбекистонда қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
Бугун республика бўйича ҳаво кам булутли бўлади. Эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиққача кўтарилади.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 17-19 даража илиққача кўтарилади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол бироз 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10 даража илиқ бўлади.