Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Истиқлол» мажмуаси қурилиши масаласида жамоатчилик билан учрашади
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб, пойтахт марказидаги боғда қуриладиган «Истиқлол» мажмуаси масаласида жамоатчилик билан учрашади.
Ҳокимлик хабарига кўра, учрашув 13 февраль куни соат 12:00да «Мовий гумбазлар» ресторани ёнидаги хиёбонда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, шаҳар ҳокимлиги янги мажмуа қурилиши учун «Мовий гумбазлар» жойлашган боғни танлагани эътирозларга сабаб бўлди.
Мажмуа лойиҳаси учун танлов эълон қилингач, кўп ўтмай бир гуруҳ фаоллар бунга қарши петиция бошлашди. Онлайн петицияда 7 мингдан ортиқ киши овоз берган, бевосита 5 мингдан ортиқ фуқародан йиғилган имзолар президентнинг Халқ қабулхонасига топширилган.

Хиёбондаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилган. Ҳокимлик улар ҳимояга олинишини билдирган.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026