Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича янги тизим жорий этилади
11 феврал куни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари Соҳиб Саифназаров иштирокида «Сув таъминоти ва канализация обектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» ДУК фаолиятини кўриб чиқиш, уни янги бошқарув тизимига ўтказиш масаласида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндашган «Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» ДУК бош муҳандиси эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Шунингдек, Қашқадарё ва Тошкент вилояти ҳудудий бошқармалари бошлиқлари йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан озод этилди. Инжиниринг компанияси директори ва бош ҳисобчисига ҳайфсан берилди, бир қатор бошқарма бошлиқлари жиддий огоҳлантирилди.
«Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси томонидан манзилли дастурлар доирасида ичимлик суви ва канализация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилишда йўл қўйилган камчиликлар, қурилиш сифатини таъминлашда инжиниринг компанияси сусткашлиги танқид қилинди.
Маълум қилинишича, «Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» ДУКнинг янги устави тасдиқланган ва эндиликда ушбу компания унитар корхона (УК) сифатида фаолиятини давом эттиради, сув таъминоти ва канализация қурилиши ҳамда лойиҳалаштиришда сифатни таъминлаш бўйича янги тизим жорий этилади. Унитар корхона раҳбарияти ва ҳудудий бошқарма бошлиқларини тайинлаш «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси томонидан амалга оширилиши таъкидланди.
«Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» унитар корхона бош муҳандиси лавозимига шу вақтга қадар Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Хушнуд Ёқубов тайинланди.
Мавзуга оид
15:42 / 06.07.2026
Тошкентда қурилишдаги авариядан кейин канализация суви Салор каналига оқизилди
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
21:43 / 29.09.2025