Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон темир йўллари» янги йўналишларда поездлар қатнови йўлга қўйилишини маълум қилди
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти янги йўналишларда поездлар қатновини йўлга қўймоқда.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарига кўра, 2021 йилнинг 15 февраль кунидан бошлаб, «Андижон – Нукус – Андижон» йўналишида 658/657-сонли, 2021 йилнинг 18 февралдан бошлаб, «Термиз – Хива – Термиз» йўналишида 684/683-сонли йўловчи поездлари қатнови бошланади.
Шу муносабат билан жорий йилда бир қатор йўналишларда ҳаракатланадиган поездларнинг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилади:
- 14 февралдан, 93-сонли «Андижон – Тошкент»;
- 17 февралдан, 84/83-сонли «Тошкент – Термиз – Тошкент»;
- 19 февралдан, 656-сонли «Андижон – Хива»;
- 20 февралдан, 6434-сонли «Урганч – Питнак»;
- 21 февралдан, 398-сонли «Андижон – Хива».
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин экани айтилади.
Мавзуга оид
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026
Водийга поездлар қатнови вақтинча тўхтади
18:13 / 19.03.2026