Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қиз ва онасини шарманда қилмоқчи бўлган шахс ИИБ ходимлари томонидан ушланди
Фуқаро И.Қ. Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
У 21 ёшли Шаҳзод Х. унинг қизи С. билан телефон орқали бўлган сўзлашувларини ёзиб олиб, қариндошларига тарқатмаслик эвазига 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
2021 йил 9 февраль куни И.Қ.нинг мурожаати юзасидан ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Шаҳзод Х., товламачилик йўли билан И.Қ.дан қизи С. билан ўрталарида бўлиб ўтган сўзлашувларни яқин қариндошларига тарқатмаслик эвазига махсус кимёвий ишлов берилган 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланиб, ушбу пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.


Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:35 / 04.07.2026
Premium Pro иши: ваъдалар, сирлар ва хонавайрон бўлаётган одамлар (2-қисм)
11:31 / 02.07.2026
Германияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
18:07 / 25.01.2026
Наманганда «Эшон» лақабли безори қўлга олинди
19:53 / 16.01.2026