Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар органлари фаолиятидаги коррупцион омиллар ўрганилади — Аксилкоррупция агентлиги
Президент ички ишлар органлари фаолияти юзасидан ўтказган селектордаги топшириққа биноан, Аксилкоррупция агентлиги бу тизимдаги коррупцион омилларни ўрганишга киришди.
2020 йилда ички ишлар органларининг 46 нафар ходими коррупцион жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилган. Бу кўрсаткич 2019 йилда 28 нафар бўлган, дея маълум қилди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.
«Шу муносабат билан, [12 февралдаги] йиғилишда давлат раҳбари томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ички ишлар органлари фаолиятида кузатилаётган коррупцион омил ва хавф-хатарларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида барча ҳудудларда комплекс ўрганишлар ўтказиш вазифаси юклатилди», – дейилади агентлик хабарида.
Ўрганиш натижаларига кўра, агентлик соҳада коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқади.
Мавзуга оид
10:28 / 16.07.2026
Ҳоким ёрдамчиларига оид яна бир коррупциявий ҳолат фош этилди
12:17 / 13.07.2026
Ургутда прокурор ўринбосари қўлга олинди
17:23 / 09.07.2026
Собиқ давлат хизматчиси учун антикоррупция хулосасини олиш тартиби тасдиқланди
20:20 / 06.07.2026