Афғонистон-Эрон чегарасидаги божхона постида портлаш оқибатида 500га яқин юк машинаси ёниб кетди
Маълумотларга кўра, бензин ташувчи машина портлаши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ёнғиннинг умумий майдони қарийб 20 минг квадрат метрни ташкил этган.
Афғонистон-Эрон чегарасида жойлашган божхона постидаги портлаш оқибатида 500га яқин юк машинаси ёниб кетди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.
Воқеа Ҳирот вилоятидаги Ислом-Қалъа божхона постида юз берган. Маълумотларга кўра, бензин ташувчи машина портлаши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ёнғиннинг умумий майдони қарийб 20 минг квадрат метрни ташкил этган. Ҳодиса натижасида 500га яқин юк машинаси ёниб кетган, камида 20 киши жароҳатланган.
#AFG fuel tankers exploding. Investors losing their money in a matter of seconds. Financial tragedy on the Afghan - Iran border. No one knows what started the fire. No reports of casualties or fatalities at this stage. Video shared with me. pic.twitter.com/hb127UqSv5
— BILAL SARWARY (@bsarwary) February 13, 2021
Video circulating of the aftermath of the fuel tanker explosion on border between #Afghanistan and #Iran. pic.twitter.com/wf9cISorXl
— Jason Brodsky (@JasonMBrodsky) February 14, 2021
Эрон фавқулодда вазиятлар хизмати вакили Муҳсин Нажотнинг маълумот беришича, ёнғинга қарши курашишга 20та ўт ўчириш бригадаси ва 21та тез тиббий ёрдам машинаси сафарбар қилинган.
Маълумот берилишича, ёнғин электр узатиш линияларига ҳам зарар етказган.
"Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин 50 миллион доллардан ортиқ зарар келтирди", - деди Ҳирот савдо-саноат палатаси раҳбари Юнус Қозизода.
Мавзуга оид
07:56
Исроил армияси Эрондаги ҳарбий объектларга зарба берди
19:26 / 24.10.2024
The Times: Исроил АҚШда махфий ҳужжатлар тарқалиб кетгани туфайли Эронга ҳужумини кечиктирди
12:00 / 24.10.2024
Япония ТИВ раҳбари Эронни вазминликка чақирди
19:13 / 23.10.2024