14:43 / 15.02.2021
4698

Билл Гейтс иқлимни қутқаришга 2 млрд доллар ажратмоқчи

Миллиардер дунё саноати атом энергиясидан воз кечмаслиги кераклигини, чунки қуёш ва шамол каби муқобил энергия манбалари электрга бўлган эҳтиёжни қоплашга етмаслигини айтди. 

Фото: Dancing Crow Farm

Microsoft асосчиси Билл Гейтс яқин беш йил давомида глобал иқлим ўзгаришига қарши курашишга қаратилган стартап ва лойиҳаларга икки миллиард доллар инвестиция киритмоқчи. У бу ҳақда Handelsblatt нашрига берган интервюсида айтди.

Гейтснинг фикрича, жаҳондаги давлатлар иқлимни ҳимоя қилишга қаратилган тадқиқотларга харажатларни камида беш бараварга, йилига 110 млрд долларгача оширишлари керак.

"Биз жисмоний иқтисодиётни жадал суръатларда ўзгартиришимиз зарур", - деб таъкидлади у.

Миллиардер шу билан бирга, дунё саноати атом энергиясидан воз кечмаслиги кераклигини, чунки қуёш ва шамол каби муқобил энергия манбалари электрга бўлган эҳтиёжни қоплашга етмаслигини айтди.  

Билл Гейтснинг фикрича, келажакдаги муқобил энергиялардан яна бири – бу водород ёнилғиси. Ундан фойдаланиб, цемент ва пўлат ишлаб чиқаришда ис гази ажралиб чиқишини сезиларли даражада камайтириш мумкин, деб ҳисоблайди Microsoft асосчиси.

Гейтс сайёрадаги экологик вазият ҳақида гапирар экан, иқлимни сув тўлдирилган ваннага қиёслади.

"Ҳаттоки кранни сув томчилаб турадиган даражада беркитсак ҳам бир куни ваннадан сув тошади", - деди у.

Top