Ўзбекистон | 07:54 / 15.02.2021
3672
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради 

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Республикада ҳаво кам булутли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 15-20 даража илиққача, жанубда 20-25 даража иссиққача кўтарилади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кун давомида 18-20 даража иссиққача кўтарилади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид