Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Номаълум харидор Осиёдаги энг қиммат хонадонни сотиб олди
Харидор майдони 314 квадрат метрли яшаш жойи учун 59 миллион доллар тўлаган.
Хитойнинг CK Asset Holdings компанияси Ҳонгконгда Осиёдаги энг қиммат хонадонни сотди. Хонадоннинг янги эгаси номи маълум қилинмаяпти, деб ёзади Bloomberg.
Харидор майдони 314 квадрат метрли яшаш жойи учун 59 миллион доллар тўлаган. Беш хонадан иборат хонадон Мид-левелс районида жойлашган.
Экспертларнинг фикрича, бу ҳашаматли кўчмас мулклар бозори тикланаётганидан дарак беради. Бунга қадар тўрт йил аввал сотилган Mount Nicholson мажмуасидаги апартамент Осиёдаги энг қиммат хонадон деб эътироф этилганди.
Ҳонгконг кўчмас мулк нархи бўйича турли рейтингларда мунтазам равишда биринчи ўринни эгаллаб келади. Demographia ташкилотининг маълумот беришича, у 2020 йилда дунёдаги энг қиммат хонадонлар антирейтингида 11 марта етакчи бўлган.
Мавзуга оид
11:15 / 26.06.2026
Кўчмас мулк қийматини аниқлашнинг янги услубиёти жорий этилди
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
08:31 / 05.06.2026