Жаҳон | 22:45 / 17.02.2021
7756
1 дақиқада ўқилади

АҚШда коронавируснинг гибрид штамми аниқланди 

АҚШда коронавируснинг иккита штамми бирлашиши оқибатида ҳосил бўлган янги гибрид мутацияси аниқланди. 

Фото: Jennifer Lorenzini/Reuters

Daily Mail нашрининг ёзишича, мутацияни Лос-Аламос миллий лабораторияси ходими Бетт Корбер аниқлаган. Унинг айтишича, гибрид штамм вируснинг “британча” ва “американча” мутациялари бирлашиши оқибатида ҳосил бўлган.

Айни вақтда ушбу мутация билан битта касалланиш ҳолати қайд қилинган. Бироқ мутахассислар бундай ҳолатлар кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид