Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:44 / 18.02.2021
10488
1 дақиқада ўқилади
НАТО Ироққа минглаб ҳарбийлар жўнатади
НАТО Ироқдаги ҳарбийлари сонини 500 нафардан 4 минггача оширишга қарор қилди. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
Фото: EPA
“Биз Ироқдаги тайёргарлик миссиямизни маҳаллий кучларни террорчиликка қарши курашда қўллаб-қувватлаш, ИШИДнинг қайтиши олдини олиш учун кенгайтиришга қарор қилдик. Миссиямиз иштирокчилари сони 500дан 4 минг кишигача оширилади”, деб айтган НАТО раҳбари.
Столтенбергнинг таъкидлашича, миссия вазиятга қараб ва Ироқ ҳукумати ҳамда террорчиликка қарши халқаро коалиция билан келишилган ҳолда секин-аста кенгайтириб борилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш