Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги ёғ-мой корхоналарининг 28тасида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган
Самарқанд вилоятида жойлашган 79та ёғ-мой ишлаб чиқарувчи корхоналардан 32тасида мониторинг-таҳлил ўтказилганда улардан 28тасида турли қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд вилоят бошқармаси бош инспектори Баҳодир Раҳмоновнинг маълум қилишича, бошқарма томонидан вилоятдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналарда мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилганда бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Жумладан, вилоятда фаолият олиб бораётган 79та ёғ-мой корхонасининг 32тасида пахта чигитини тўлиқ технологик циклда мақсадли қайта ишлаш, маҳсулот сифатини тасдиқловчи гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатлари мавжудлиги тизимли равишда ўрганилиб, мониторинг-таҳлил ўтказилганда, уларнинг 28тасида қонунбузилиш ҳолатлари содир этилгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Республика товар-хомашё биржасига тақдимнома киритилган. 3та ёғ-мой корхонаси юзасидан тўпланган ҳужжатлар, тегишли қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
Мавзуга оид
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026