Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Германия коронавирусга қарши глобал курашга қўшимча 3,8 млрд доллар ажратади
COVAX дастури орқали коронавирусга қарши 2 млрд доза вакцина тақсимлаш мақсад қилинган.
Германия пандемияга қарши халқаро курашга қўшимча маблағ ажратади, деб маълум қилди мамлакат молия вазири Олаф Шолц "катта еттилик" давлатлари раҳбарларининг видеоконференция шаклида ўтказилган саммитида.
"Биз қашшоқ мамлакатларга бирдамлик кўрсатамиз. Германия Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX дастурига яна 1,5 млрд евро (1,8 млрд доллар) ажратади", - деди Шолц.
Унинг сўзларига кўра, COVAX дастури орқали коронавирусга қарши 2 млрд доза вакцина тақсимлаш мақсад қилинган.
"Биз бутун дунё вакцинация билан қамраб олинганидагина хавфсизликда бўламиз", - дея қўшимча қилди германиялик вазир.
Шу билан бирга, АҚШ COVAX дастури учун 2 млрд доллар ажратиши маълум бўлди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди.
"Бугун АҚШ COVAX дастури учун 2 млрд долларажратишини эълон қиламан", - деди у.
COVAX – ЖССТ томонидан илгари сурилган глобал механизм бўлиб, барча давлатларни коронавирусга қарши хавфсиз ва самарали вакциналар билан тенг таъминлашга қаратилган. COVAX дастурининг вазифаси вакциналарни сотиб олиш ва аъзо давлатларнинг аҳолисига мос равишда тақсимлашдир.
Маълумотларга кўра, ҳозирда сайёранинг 16 фоиз аҳолиси истиқомат қиладиган бой мамлакатлар коронавирусга қарши вакциналарнинг учдан икки қисмини сотиб олган. Қашшоқ мамлакатлар аҳолиси бутун дунёдаги эмланган одамларнинг атиги 0,5 фоизини ташкил қилади.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026