Ўзбекистон | 07:59 / 19.02.2021
10212
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонга нам ва деярли салқин ҳаво оқими кириб келади 

Бугун кундуз куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамолнинг 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-30 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Пойтахтда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, кечга томон ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 19-21 даража иссиқни ташкил этади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид