Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Греция эътирозига қарамай Эгей денгизига кема юборди
Туркия Эгей денгизига Çeşme тадқиқот кемасини юборди. Euractiv нашрининг ёзишича, кема 2 ҳафта давомида гидрографик тадқиқот олиб боради.
Фото: euractiv.com
Бироқ Греция бунга эътироз билдирмоқда.
“Бу ижобий кайфиятларга олиб келмайдиган кераксиз қадам бўлади”, деб айтган Греция ҳукумати расмий вакили Христос Тарантилис.
Турк кемаси халқаро сув ҳудудларида 18 февралдан 2 мартгача тадқиқот ишлари олиб боради. Таъкидланишича, бу ҳудудда Туркия ва Греция ҳам ўз манфаатларига эга.
Туркиянинг таъкидлашича, уни қизиқтираётган ҳудуд халқаро сувларда жойлашган ва океанографик тадқиқотлар қитъадаги шельфлар бўйича баҳсга алоқаси йўқ.
Анқарада маълум қилинишича, Çeşme белгиланган ҳудудда Греция яқинда у ерда олиб борган тадқиқотларга ўхшаш ишлар олиб боради. Турк дипломатларининг қўшимча қилишича, илмий тадқиқотларга икки давлат ўртасида 1976 йилда тузилган махсус келишувга биноан рухсат берилган.
Афинада эса бунга жавобан турк кемаси халқаро сувларда қолгани билан, Эгей денгизининг ушбу ҳудудидаги вазият учун Греция жавобгар экани айтилган.
Мавзуга оид
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026