Хитойда коронавирусга қарши олтита вакцина учинчи босқич синовидан ўтказилмоқда
Хитой ҳукумати коронавирусдан даволаш ва унинг олдини олиш учун мўлжалланган 22та препаратнинг клиник синовлари ўтказилишига рухсат берган.
Хитойда коронавирусга қарши 16та вакцина устида тадқиқотлар олиб борилмоқда, уларнинг олтитаси клиник синовларнинг учинчи босқичида. Бу ҳақда China News Service хабар берди.
Хабарга кўра, Хитой ҳукумати коронавирусдан даволаш ва унинг олдини олиш учун мўлжалланган 22та препаратнинг клиник синовлари ўтказилишига рухсат берган. Иккита препарат бозорда чекланган миқдорда сотилишига рухсат берилган.
Хитой олимлари бешта технологик услуб асосида ишлаб чиқилган вакциналарни синовдан ўтказмоқда.
Бугунга қадар дунё бўйича коронавирусга қарши эмламалар сони 193 миллиондан ошган. Энг кўп эмлаш АҚШда амалга оширилган – 59 млн доза. Исроилда эса аҳолининг 78 фоиздан ортиғи эмлаб бўлинди.
Мавзуга оид
22:58 / 25.10.2024
ЕИ ва Хитой электромобилларга жорий этилган божлар масаласига ечим топмоқчи
22:40 / 25.10.2024
Қозон саммитига нега бунча кўп меҳмон келди?
22:30 / 25.10.2024
Хитойда 17 болани ўғирлаб сотган аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди
15:20 / 25.10.2024